1

II МДҲ давлатлари спорт ўйинларининг санаси эълон қилинди

СПОРТ 07.07.2022, 17:29
II МДҲ давлатлари спорт ўйинларининг санаси эълон қилинди

Беларус давлатининг спорт ва туризм вазири Сергей Ковалчук 2023 йили ўтадиган II МДҲ давлатлари ўйинлари мамлакатнинг тўққизта шаҳрида ўтиши борасида журналистларга интервю берди. Унинг сўзларига кўра, II  МДҲ давлатлари ўйинлари 2023-йил 3-15-август кунлари бўлиб ўтиши тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди. 

Ўйинлар дастурига биноан Минскда спортнинг волейбол, бадиий гимнастика, енгил атлетика, соҳил футболи, соҳил волейболи, замонавий бешкураш ва ўқ отиш баҳслари, Гродно шаҳрида 3х3 баскетбол ва оғир атлетика мусобақалари, Солигорскда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши, Брест шаҳрида қўл тўпи, Орша шаҳрида баскетбол ва тай-бокс, Борисов шаҳарчасида мини-футбол, Могилевда сузиш ҳамда камондан отиш, Жлобинда дзюдо ва самбо беллашувлари ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Беларус ахборот воситалари хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлатларининг биринчи ўйинлари ўтган йилнинг сентябрида Татаристон пойтахти Қозонда бўлиб ўтганди. Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон спорт делегацияси 23 та олтин, 32 та кумуш, 35 та бронза, жами 90 медаллар шодаси билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1