АсосийJamiyat

Қорақалпоғистондаги ғалаёнда одамларни тарқатиш учун нималардан фойдаланилган эди?

'Қорақалпоғистондаги ғалаёнда одамларни тарқатиш учун нималардан фойдаланилган эди?'ning rasmi

Интернетда “Нукус кўчалари қонга тўлди” деган изоҳ билан видео тарқалганди. Кейинчалик ушбу видеода қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув эканлиги маълум қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати оммавий тартибсизликларни тарқатиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлланиладиган махсус техник воситаларга доир видео маълумотларни тақдим этди. 

Унда Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар бўлган пайтда одамларни тарқатиш мақсадида қизил бўёқ қўшилган гранатадан фойдаланилганлиги айтилган. Бундан мақсад намойишчиларни тезда таниб олиш ва уларни тинч аҳолидан ажратиш олиш бўлган. Таъкидланишича, ушбу бўёқ инсон саломатлиги учун хавфсиз.

Видеода яна бошқа турдаги тартибсизликларни тарқатиш воситалари билан танишиш ҳам мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар