Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэга ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда расмий манбаларга таяниб, Замон.уз интернет нашри хабар бермоқда.
Япония телеканали собиқ бош вазир Синдзо Абэга ўқ узилгани акс этган лавҳаларни намойиш қилди.
Ҳодиса Нара шаҳридаги сайловолди чиқишларида рўй берган. Маълумотларга кўра, унга қарши икки марта ўқ узилган. Полиция буни милтиқда амалга оширишган деган фикрда.
Абэ кўп қон йўқотгани айтилмоқда. Kyodo агентлиги тахминларига кўра, сиёсатчининг юраги урмаяпти ва ўпкаси ишламаяпти.






