АсосийJinoyat

“Сирдарё кўприклардан фойдаланиш” корхонаси собиқ раҳбари камчиликларни “ёпиш” учун 3 минг АҚШ доллари таклиф қилди

'“Сирдарё кўприклардан фойдаланиш” корхонаси собиқ раҳбари камчиликларни “ёпиш” учун 3 минг АҚШ доллари таклиф қилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 6 июль куни ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғи номига ЖҚБ ходими билдирги билан мурожаат қилди. Унда ходим иш юритувидаги, “Сирдарё кўприклардан фойдаланиш” ДУКга нисбатан ҳужжатлар тўплами юзасидан, унинг собиқ раҳбари, Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида яшовчи 1988 й.т. Д.У. ўзи раҳбарлик қилган вақти оралиғида “Сирдарё кўприклардан фойдаланиш” ДУКга нисбатан ўтказилаётган терговга қадар текширув жараёнида аниқланган молиявий камчиликлар юзасидан чора кўрмаслик ҳамда ишни ижобий ҳал этиб бериш учун 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф этаётганлигини маълум қилган. Бу хақда ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар қилди. 

Ушбу маълумотга асосан, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Транспорт ИИО бўйича бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 6 июль куни соат 15:00 ларда ЖҚБ ходимининг хизмат хонасида Д.У. 3.000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Д.У.гa нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар