АсосийJamiyat

9 июль - Қурбон Ҳайити куни Тошкентнинг қатор кўчалари транспортлар ҳаракати учун ёпилади

'9 июль - Қурбон Ҳайити куни Тошкентнинг қатор кўчалари транспортлар ҳаракати учун ёпилади'ning rasmi

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан пойтахтда 9 июль куни соат 00:00дан  соат 07:00га қадар қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан:

Олмазор тумани:

"Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг А.Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.

Чилонзор тумани:

1) “Нoвза” масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;

2) “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди одидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми;


Шайхонтоҳур тумани:

1) “Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;

2) “Шайх Зайниддин” масжиди одидаги  Кўкча дарбоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайроғоч кўчасигача бўлган қисми.

Юнусобод тумани:

1) “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;

2) “Мирза Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг А.Темур шоҳ кўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.
 

Яккасарой тумани:

“Усмон бин Мазъун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.


Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан А.Фитрат кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

“ Шу билан бир қаторда шароит тақазо этганда шаҳримиздаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкинлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда. 


 

    Бошқа янгиликлар