АсосийJinoyat

Яккасаройда 4 млрд сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқланди

'Яккасаройда 4 млрд сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда, “D.” МЧЖга қарашли дорихона бошқарувчиси Т.К. ўзига ишониб топширилган МЧЖга тегишли жами 4 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар