АсосийJinoyat

Зангиота туманида 200 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Зангиота туманида 200 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари  билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.У. Зангиота тумани, “Илғор” МФЙ ҳудудида давлат захирасида бўлган 0,5 гектар суғориладиган ер майдонини 200 000 АҚШ долларига сотишини айтиб, тегишли ҳужжатларни туман ер кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериши эвазига олдиндан 40 000 АҚШ долларини фуқаро Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар