АсосийJamiyat

1 сентябрдан "доверенность" учун нотариусга бориш шарт эмас

'1 сентябрдан "доверенность" учун нотариусга бориш шарт эмас'ning rasmi

“Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.  Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.

Маълум қилинишича, электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

● бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз (90 минг сўм);

● олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);

● уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм).

 Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.

    Бошқа янгиликлар