Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ, салқин об-ҳаво сақланиб туради, кундузи ҳарорат 30-35° атрофида бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. 33-35° бўлган қулай ҳарорат сақланиб туради.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилояти тоғ олди ҳусусларида ва тоғлларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 21-26° бўлади.






