АсосийJamiyat

Байрам кунлари истеъмолчиларга энергия ресурслари барқарор етказиб берилади — Энергетика вазирлиги

'Байрам кунлари истеъмолчиларга энергия ресурслари барқарор етказиб берилади — Энергетика вазирлиги'ning rasmi

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрамини юқори даражада ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хусусан, байрам кунлари:  

-Электр станциялар, нефть ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади;  

-Электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;  

-Истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида туну-кун ишлайдиган 244 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;  

-Юртимиздаги 2 000га яқин жомеъ масжидларининг энергия русурслари таъминоти ҳолати назоратга олинди;  

-Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлардаги электр ва газ таъминоти назоратга олинди.  

"Ҳурматли истеъмолчилари, электр энергияси таъминоти юзасидан 11-54 қисқа рақами ёки Telegram’даги (@HET_admin) админстраторга, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104 ва (71) 200-08-04  ишонч телефонлари ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳга мурожаат қилишингиз мумкин", - дейилади хабарда. 

 

 

    Бошқа янгиликлар