1

Карате бўйича Бутунжаҳон ўйинларида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

СПОРТ 10.07.2022, 09:53
Карате бўйича Бутунжаҳон ўйинларида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

АҚШнинг Алабама штатида ўтказилаётган Бутунжаҳон ўйинларидан хушхабар. Каратечи Достонбек Отаболаев Ўзбекистон делегациясининг ушбу мусобақадаги илк медалига муаллифлик қилди. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бу ҳақда хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, -75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Отаболаев гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалда украиналик Станислав Хорунага имкониятни бой берган. Шундан сўнг бронза медали учун кечган жангда АҚШлик Томас Скоттни мағлубиятга учратиб, учинчи ўрин соҳибига айланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1