Бугун, 10 июль куни тонгда Самарқанддан Москва томон учган "Россия" авиакомпаниясининг Sukhoi Superjet 100 самолёти техник сабабларга кўра ортига қайтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берган.
Маълум қилинишича, "Россия" авиакомпаниясининг FV-6552 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:17 да Самарқанддан Москвага жўнаб кетган.
"Техник сабабларга кўра, самолёт экипажи жўнаб кетган аэропортга қайтишга қарор қилди ва маҳаллий вақт билан соат 09:00 да нормал қўнди",-дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, айни дамда ушбу самолёт Самарқанд аэропортининг фавқулодда учиш-қўниш йўлагида турибди, бортда ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.






