АсосийJamiyat

Тошкентда 6 ойда 3 она фарзандини “Тез ёрдам”да дунёга келтирган

'Тошкентда 6 ойда 3 она фарзандини “Тез ёрдам”да дунёга келтирган'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Тошкент шаҳар “103” хизматига туғуруқ ва ҳомиладорлик патологиялари бўйича жами 21 минг 143 та чақириқ келиб тушган. Шундан 38-40 ҳафталик ҳомиладорлик даврида бўлган 2342 нафар аёл туғуруқ учун мурожаат қилган. Қолаверса, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг бевосита саъй-ҳаракати туфайли 25 нафар ҳомиладор аёл ўз уйида фарзандли бўлган.

"Кутилмаганда бошланган туғуруқ ва яна бошқа омиллар сабабли эса 3 нафар она чақалоғини “Тез ёрдам” машинасида дунёга келтирган. Энг муҳими, “103” бригадаларининг тезкор амалга оширган тиббий ёрдами туфайли ушбу туғуруқ жараёнларининг барчаси муваффақиятли ва ҳеч қандай асоратларсиз кечган. Қайд этиш керак, Ўзбекистон “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ана шундай фавқулодда туғуруқ жараёнларининг муваффақиятли кечиши ҳамда она ва бола саломатлигини асраш учун зарур билим ва малакага эга",-дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот ўрнида, 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳар "Тез ёрдам" хизматига жами 622 минг 578 та чақириқ келиб тушган.

    Бошқа янгиликлар