АсосийDunyo

Шри-Ланкаликлар президент қароргоҳига бостириб кириб, истеъфо талаб қилди

'Шри-Ланкаликлар президент қароргоҳига бостириб кириб, истеъфо талаб қилди'ning rasmi

Бош вазир эса аллақачон истеъфога чиққанини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мамлакат замонавий тарихдаги энг ёмон инқирозга юз тутмоқда. Вазиятни қачон ва қандай назоратга олинади? Zamon.uz' айни дамда мамлакатда кузатилаётган энг сўнгги ҳодисалардан бохабар қилди.

Унга асосан, Ранил Викрамасингхе шанба куни мамлакат пойтахти Коломбодаги оммавий норозилик намойишлари фонида ўз лавозимини тарк этишини тасдиқлади.

“Ҳукумат ишини давом эттириш, шунингдек, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун мен партия етакчиларининг энг яхши тавсиясини қабул қиламан — бутун партиявий ҳукуматга йўл бериш. Бунга ёрдам бериш учун мен бош вазирликдан истеъфога чиқаман”, деб ёзди у твиттерда.


Вазир ўз қарорини парламенти спикери Маҳинда Япа Абейвардена раислигида ўтган сиёсий партиялар етакчилари йиғилишидан сўнг эълон қилган. Тадбир иштирокчиларидан бири, орол-штат парламенти аъзоси Харша де Силвага кўра, Шри-Ланка сиёсий партиялари вакилларининг аксарияти амалдаги президент Готабая Ражапакса ва Бош вазир Ранил Викрамасингхе фикрига қўшилганини айтган.

"Бош вазир истеъфога чиққанда парламент спикери 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга муваққат президент бўлади. Шри-Ланка парламенти қолган муддатга президентни сайлайди", — дея қўшимча қилган у.

Шунингдек, йиғилишда муваққат бутун партиявий ҳукуматни тайинлаш ва яқин вақт ичида сайловлар ўтказишга қарор қилинган.

Шанба куни минглаб намойишчилар Коломбо кўчаларига чиқиб, президент Готабая Ражапакса истеъфосини талаб қилган. Улар давлат раҳбари қароргоҳига, кейин эса бош вазирнинг қароргоҳига бостириб киришган. Тартиббузарликлар оқибатида 30 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Викрамасингхенинг таъкидлашича, айни дамда ҳудудда замонавий тарихдаги энг ёмон инқироз кузатилмоқда. Шри-Ланкада хорижий валюта, ёқилғи ва нефть маҳсулотлари, ўғитлар, аҳолининг айрим гуруҳлари учун озиқ-овқат, дори-дармонлар жиддий танқислиги кузатилмоқда. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, иқтисодий инқироздан тўлиқ чиқиш учун уч йил ёки ундан кўпроқ вақт керак бўлади. Аммо расмийлар 2023 йилгача нормал ҳолатга қайтишни режалаштирмоқда.

Дилбар Абдунабиева.

    Бошқа янгиликлар