АсосийJamiyat

Хорижий ижтимоий тармоқларда Қароқалпоғистон воқеалари бўйича провокацион руҳдаги видеохабарлар тарқалмоқда

'Хорижий ижтимоий тармоқларда Қароқалпоғистон воқеалари бўйича провокацион руҳдаги видеохабарлар тарқалмоқда'ning rasmi

Хорижий давлатларнинг айрим ижтимоий тармоқларида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар юзасидан турли хил ёлғон маълумотлар тарқатилиши давом этмоқда.

Хусусан, фуқаролар томонидан тартибсизликлар содир бўлган жойлардан ўқ отар қуроллардан отилган гильзалар топилгани акс этган видеотасвирлар тарқатилган. Унда “тинч намойишлар чоғида, тинч аҳолини ўлдирган ўқ дорилардан қолган гильзалар” деган хабар тарқатилган. Бироқ бу видеотасвирда ҳеч қандай ўлганлар кўрсатилмаган.

Миллий гвардия Матбуот хизматининг хабар беришича, фақат оломонни тарқатиш ва тартибсизликларни бостириш учун махсус воситалар – ёруғлик, шовқин ва тутун ишлатилган. Аниқлик киритилишича, пиротехника воситалари билан тўлдирилган патронларнинг ўқлари махсус 4 ўқли қўшимчали Калашников автоматдан отилади. 

" – Албатта бундай махсус воситаларни қўллаш учун автоматга пахтовон ўқлар жойланади. Оламонни тарқатиш учун ишлатилган бу каби махсус воситалар қолдиқларини топиб олган айрим фуқаролар провокацион руҳдаги видеохабарларни ижтимоий тармоқларда тарқатишни мақсад қилишган. Бироқ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг бундай вазиятларда қуроллардан фойдаланиши учун қонуний асослари мавжуд", – дейилади Миллий гвардия муносабатида.

 

    Бошқа янгиликлар