Ўзбекистонлик каратэчи АҚШда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

СПОРТ 10.07.2022, 17:06
Ўзбекистонлик каратэчи АҚШда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Олтиариқлик жаҳон чемпиони, каратэчи Достонбек Отаболаев АҚШнинг Алабама штати Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтаётган XI Бутунжаҳон ўйинларида бронза медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз ушбу мусобақанинг каратэ бўйича баҳсларида 75 килограм вазнда гиламга чиқди. Дастлаб Достонбек гуруҳ баҳсларида Томас Скотт (АҚШ), Габор Харшпатаки (Венгрия) ҳамда Хсю Вей-Чунга (Хитой Тайбейи) қарши беллашувларда муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўрин билан ярим финалга юксалди.  

Финал йўлланмаси учун баҳсда украиналик Станислав Хорунага имкониятни бой бериб қўйган спортчимиз, бронза медали учун курашда АҚШлик Томас Скоттни мағлуб этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1