1

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро ҳарбий спорт ўйинларида фахрли 2-ўринни эгаллашди

СПОРТ 10.07.2022, 17:35
Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро ҳарбий спорт ўйинларида фахрли 2-ўринни эгаллашди

Жорий йилнинг 4 – 10 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида МДҲ Мудофаа вазирликлари кенгашининг 30 йиллигига бағишланган МДҲ иштирокчи давлатлар дўстона армиялари ўртасида ўтказилган III  халқаро ҳарбий спорт ўйинларида мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ҳарбийлаштирилган кросс, армия қўл жанги, тош кўтариш, штат қуролларидан ўқ отиш, офицерлар учкураши спорт турлари ўрин олган мазкур халқаро армия спорт ўйинларида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон, Беларус республикалари ва Россия Федерацияси терма жамоалари ўзаро кураш олиб бордилар.

Қизиқарли ва муросасиз кечган III  халқаро ҳарбий спорт ўйинлари якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий спортчилари матонат, жасорат ва ватанпарварликни намоён этиб умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1