Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони 1,4 миллионтани ташкил этмоқда.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 39,0 мингтага ошган.
Ҳудудлар бўйича кўп квартирали уйлардаги квартиралар сони:
Қорақалпоғистон Р. – 42,9 мингта
Андижон вилояти – 51 мингта
Бухоро вилояти – 63,8 мингта
Жиззах вилояти – 66,4 мингта
Қашқадарё вилояти – 57,3 мингта
Навоий вилояти – 73 мингта
Наманган вилояти – 44,6 мингта
Самарқанд вилояти – 88,2 мингта
Сурхондарё вилояти – 43,5 мингта
Сирдарё вилояти – 41,6 мингта
Тошкент вилояти – 165,2 мингта
Фарғона вилояти – 121,4 мингта
Хоразм вилояти – 35,3 мингта
Тошкент шаҳри – 508,3 мингта






