АсосийJinoyat

Жиззахда икки ўсмир "Спарк" ҳайдовчисини бўғиб ўлдириб, машинани ёқиб юборди (видео)

'Жиззахда икки ўсмир "Спарк" ҳайдовчисини бўғиб ўлдириб, машинани ёқиб юборди (видео)'ning rasmi

Жиззахнинг Мирзачўл тумани "Тошкент" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ёши 35 ёшларда бўлган эркак кишининг жасади топилган.

Ҳолат бўйича ўтказилган суриштурув натижаларига кўра, жасад эгаси Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаши аниқланган. Жорий йилнинг 4 июль куни  марҳумга тегишли машина тўлиқ ёнган ҳолда топилади. 

Тезкор тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Пахтакор тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган ва Арнасой тумани Чўлқувар маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган касб-ҳунар таълими маскани ўқувчиси  содир этгани аниқланади. 

Гумонланувчилар Тошкент шаҳрида "мойка"да ишлашади. "Мойка"чилар ҳайдовчи билан 200 минг сўмга яшаш манзилларига етказиб қўйишига келишадилар. Сирдарё вилояти ҳудудида кетишаётганларида йўловчилар бир-бирлари билан СМС орқали ҳайдовчини ўлдиришга келишадилар ва уни буғиб ўлдиришади. Шундан сўнг ҳайдовчининг жасадини каналга ташлаб "қутилишади". Кейин машинанинг давлат рақамини ўзгартириб, ўзлаштириб олиш мақсадлари пучга чиққач, уни ҳам  Фориш туманидаги  Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудига олиб келиб ёқиб юборишади.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар