АсосийDunyo

Қирғизистон тоғларида хорижлик сайёҳлар қор кўчкисига дуч келди (видео)

'Қирғизистон тоғларида хорижлик сайёҳлар қор кўчкисига дуч келди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда хорижлик сайёҳлар томонидан суратга олинган Қирғизистон тоғларида содир бўлган муз кўчиш ҳодисасининг видеоси тарқалди.   

Ўзбекистонлик гидрометрологнинг маълум қилишича,  ҳодиса 8 июль куни Қирғизистон баланд тоғликларида рўй берган. Қоракўлдан 70 км узоқда Иссиқкўл тоғлиги Жукуу дарасида содир бўлди. Хавфли ҳодиса 10 га яқин хорижий сайёҳ кўз ўнгида юз берган. Бир нафар сайёҳ оёғидан лат еган. Қолганлар ҳодисадан жабрланмаган.

" – Ўзбекистонда музликлар анча кам ва ҳозир бу музликларга сайёҳ ва дам олувчилар мунтазам чиқа олмайди. Ва музликлар мавжуд ҳудудларда ҳеч қандай мобил алоқа тизими мавжуд эмас.

Шунга қарамай, охирги йиллар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ''Барқроқ'', ''Текеш'' ҳамда ''Пахтакор'' музликларига қатнов кўпайган", – дейди мутахассис.

    Бошқа янгиликлар