Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқанд шаҳрида “Wizz Air Abu Dabi" лоукостер авиакомпанияси вакиллари билан учрашиб, улар билан халқаро алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашувда халқаро туризмни ривожлантириш, парвозлар учун қулай шароитларни яратиш орқали Ўзбекистонга саёҳат қилувчи БААликлар сонини ошириш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Ушбу музокаралар натижасида шу йилнинг октябр ойидан бошлаб самарқандликлар ва сайёҳлар энг арзон авиакомпаниялардан бири ҳисобланган “Wizz Air Abu Dabi” хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ташриф давомида меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг тарихий ва диққатга сазовор масканларини кўздан кечиришди.






