АсосийJamiyat

Тошкент ва Сирдарёда фарзандини сотган аёллар ушланди

'Тошкент ва Сирдарёда фарзандини сотган аёллар ушланди'ning rasmi

ДХХ одам савдоси билан боғлиқ жиноят ҳақида хабар берди. 

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1994 й.т. А.Ш. жорий йилнинг 15 июнь куни туғилган фарзандини 35 минг АҚШ долларига сотиб, келгусида болани қайтариб олиш учун даъво қилмаслик бўйича тилхат ёзиб берган вақтида ушланди. Шунингдек, унинг мазкур ноқонуний ҳаракатини амалга оширишида ёрдам бергани учун 200 АҚШ доллари олган туғруқхона шифокори ҳам қўлга олинди.

Бошқа ҳолатда эса ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Боёвут туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 й.т. Х.Д. ўзининг 2018 й.т. ўғлини 16 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар