АсосийJinoyat

EPS-Topik тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди

'EPS-Topik тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тест имтиҳонларида бошқа фуқаро ўрнига кириш ва қўшимча воситалардан фойдаланишнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай яна бир фуқаро қўлга олинди.

Рўйхатдан ўтган фуқаро У.О. ўрнига фуқаро Ж.Т. киришга уринган вақтида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар