12 июль куни Марказий Осиё халқаро институтида “Ўзбекистон ва Туркманистон. Ўзаро ҳамкорликнинг янги тарихий босқичида ривожланиш истиқболлари" мавзусида халқаро анжуман ташкил этилади.
Анжуманда Ўзбекистон ва Туркманистон давлат ва таҳлилий тузилмалари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Марказий Осиё халқаро институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихини мувофиқлаштирувчи-методик маркази, Республика туркман миллий маданият маркази, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар институти, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар илмий маркази, Туркманистон Халқаро гуманитар фанлар университети, Туркманистон Фанлар академияси ҳузуридаги Махтумқули номидаги тил, адабиёт ва миллий қўлёзма институти раҳбарлари ва етакчи экспертлари иштирок этиши кутилмоқда.
Бўлажак тадбир Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари, минтақавий мулоқотни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, жумладан, белгилаш бўйича очиқ фикр алмашиш учун самарали майдонга айланади.






