1

Ўзбекистондаги банклар катта миқдордаги нақд пул ечишга юқори комиссия ўрнатмоқчими?

ЖАМИЯТ 11.07.2022, 17:42
Ўзбекистондаги банклар катта миқдордаги нақд пул ечишга юқори комиссия ўрнатмоқчими?

Ижтимоий тармоқларда қайд этилишича, банклар тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатишмоқда экан.  Бир миллионгача нақд ечиш учун комиссия аввалгидек – 1 фоиз, ўзгаришсиз қолган.

Бир гуруҳ банк ва банкирларга яқин каналларда банкоматларда пул ечишда комиссия тўлови 3%гача эксперимент тариқасида оширилгани ва бунинг тўғри эканлиги ҳақида постлар қолдирётган бўлса, бошқаларнинг муносабатлари унинг аксини кўрсатмоқда.  

Хусусан, bakiroo телеграм канали бунга муносабат билдирар экан. Бозор ва бизнес қоидаларига кўра, талаб ва таклифни мувозаналаш учун катта миқдорда нақдлик ечиш учун юқорироқ комиссиялар ўрнатилиши истеъмолчилар учун ҳам, банклар учун манфаатли қадам бўлишини таъкидлайди.   У жараённинг бундай йўлга қўйилиши нақд пулнинг транзакцион таннархи/харажатлари ва нақдликка талаб  анча баланд бўлган узоқ ва чекка туманларда айниқса муҳим, дея ҳисоблайди. Фикрини исботи тариқасида "барыгалар" (тижорий мақсадларда нақд пулдан фойдаланувчилар) катта миқдордаги нақдликни ечиб кетиши натижасида пенсионер/ бюджетникларга нақд пул қолмаслиги, яъни нақд пулга нисбатан истеъмол хариди учун талабгорларнинг талаби қондирилмаётгани келтирилади. 

davletovuz канали бу очиқдан-очиқ халқни талашга интилиш, нотўғри амалиётни яна нотўғри амалиёт билан ҳаспўшлашга уринишдан бошқа нарса эмас, дея изоҳлайди.  

" – Гўёки Ўзбекистон банклари бозор муносабатларига ўтган-у, ҳозир маъмурий чекловлардан қийналиб қолишяпти. Муаммони бошқа муаммо билан, халққа оғирроқ қилиш билан ечим изламанг.

Кимга имкон берилса, биринчи бўлиб халққа ўлпон солишни ўйлайди. Икки рақамли инфляция, яна ўз пулингни тўя қилишлари талончиликдир" – дейди канал админи.

 

Alimoff канали буни сабаб қолиб, оқибат билан курашиш дея атаб, балки банкоматлар кўпайтирилар, нақд пул етишмовчилигини олдини олармиз? Йўқ, халқни устига груз қўямиз, дея киноя қилган.

Allaev Uz  канали ҳаммасини балки орқага қайтаришар, деган гумонда. У муаммони ечиш учун иккита саволни ўртага ташламоқда.

1. Нима учун нақд пулга нисбатан талаб ошиб кетди?  

2. Агар талаб ошмаган бўлса, нима учун банкларда нақд пул етишмаяпти?

Мана шу икки савол атрофида чуқур ва холис изланиш ва муаммонинг илдизини ёки илдизларини топиш керак. Бошқачасига косметик ремонт билан муаммони вақтинчалик яширишга эришамиз, холос, дейди блогер.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1