Қозоғистон Ўзбекистон ва Россия билан чегарада 12 та автомобиль ўтказиш пунктини очмоқда, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон сайти.
Унга кўра, 12 июлдан бошлаб қуйидаги пунктлар ўз ишини қайта тиклайди:
Россия билан чегарада: "Кондибай", "Акбалшик", "Қизил Жар", "Наиза", "Жезкент", "Баитанат", "Коянбай", "Орда", "Шаган", "Карашатау".
Ўзбекистон билан чегарада: “Целинный” (Ўзбекистон томонидан “Оқ олтин”) ва “Сирдарё” (Ўзбекистон томонидан “Малик”).






