АсосийDunyo

АҚШ Ўзбекистонни санкцияланган товарлар олиб ўтиладиган давлатлар рўйхатига киритди

'АҚШ Ўзбекистонни санкцияланган товарлар олиб ўтиладиган давлатлар рўйхатига киритди'ning rasmi

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистонни санкияланган товарлар Россия ва Беларусга олиб ўтилиши мумкин бўлган давлатлар қаторига киритди, дея хабар бермоқда Bugun.uz сайти.

Таъкидланишча, Ўзбекистон билан бир қаторда Грузия, Арманистон, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон, Исроил, Қозоғистон, Мексика, Никарагуа, Сербия, Сингапур, Жанубий Африка, Тайван, Тожикистон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қирғизистон ҳам Россияга санкцияланган товарларни жўнатиш учун “транспорт пунктлари” деб аталган.

Шу билан бирга, тавсияларда назорат қилинадиган товарлар қонуний равишда ушбу давлатларга хом ашё сифатида экспорт қилиниши мумкинлиги, бироқ баъзи ҳолларда уларни "қўшимча юк ташиш пунктлари ҳисобига" Россия ёки Беларусга экспорт қилиш тақиқланиши келтирилган.

Саноат ва хавфсизлик бюроси ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган алоҳида "ташвишли товарлар"га қуйидагиларни киритган: самолёт қисмлари, гидроакустик тизимлар, антенналар, спектрофотометрлар, синов ускуналари, GPS тизимлари, вакуум насослари, нефть конлари ускуналари.

    Бошқа янгиликлар