АсосийJamiyat

Навоийда "Лаcетти" ағдарилиши оқибатида икки йўловчи вафот этди

'Навоийда "Лаcетти" ағдарилиши оқибатида икки йўловчи вафот этди'ning rasmi

Навоий вилояти Хатирчи туманида 2 июл куни Лаcетти автомашинаси ағдарилиб кетиши оқибатида йўловчилар ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилган.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни 15:30 атрофида Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-56 давлат аҳамиятига эга автомобил йўлида содир бўлган. 25 ёшли ҳайдовчи Лаcетти машинасини Лангар—Хатирчи йўналишида бошқараётиб, тезликни ошириши сабаб рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, ағдарилган.

ЙТҲ оқибатда машина салонидаги икки нафар йўловчи қиз оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар