АсосийJamiyat

Жанубий кореялик туристлар Чорвоқда рафтинг уюштиришди (видео)

'Жанубий кореялик туристлар Чорвоқда рафтинг уюштиришди (видео)'ning rasmi

Бир гуруҳ жанубий кореялик туристлар Чорвоқдаги дам олиш зонасида ҳордиқ чиқаришмоқда. Хусусан, улар ушбу ҳудуддаги Угам дарёсида рафтинг уюштиришди.

Угамдаги экстремал туризм машғулотлари уларда катта таассурот қолдирди.

“Бу менинг Тошкент вилоятидаги биринчи рафтингим. Бу ерда спортнинг ушбу фаол тури билан шуғулланиш учун имконият борлигини билмаган эдим. Бугун ажойиб инструктор ёрдамида турмуш ўртоғим билан рафтингдан мазза қилиб баҳра оляпмиз. Мен Тошкент вилоятини, Чорвоқни ва рафтингни севаман”, - дейди сайёҳлардан бири.

Бундан ташқари, Угамда рафтинг уюштирган маҳаллий туристлар ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

    Бошқа янгиликлар