Жорий йилнинг 10 июль куни Бухоро вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда «Бухоро халқаро аэропорти» ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар бермоқда.

Тадбир давомида, аэропортнинг автомашиналар ўтиш йўлида, 1963 й.т. Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчасида яшовчи М.О. ўзига тегишли бўлган «Дамас» русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ҳайдовчи ўтирадиган ўриндиқнинг ўнг ён томонида қора рангли целлофан пакет ичида 9 дона гугурт қутилари ичида ЭКБнинг хулосасига кўра 42,43 гр. «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирув давомида фуқаро М.О. ушбу гиёҳвандлик моддаларини ўзига олдиндан таниш бўлган 1963 й.т. Қизилтепа тумани "Жокикон" МФЙда яшовчи О.К.дан олдиндан 100 000 сўм бериб олганлиги, ва кейинчалик келишув асосида қолган пулларни беришга келишганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






