23 июнь куни соат 23:00 ларда Жарқўрғон туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, К.Замира (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйида 400.000 (тўрт юз минг) сўм пул эвазига фуқаролар А.Матлуба ва С.Ботирларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
3 июль куни К.Замирага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






