АсосийJamiyat

Қўрғонтепа прокурори ёрдамчиси пора олаётганда ушланди

'Қўрғонтепа прокурори ёрдамчиси пора олаётганда ушланди'ning rasmi

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани прокурори ёрдамчиси 10 июл куни 1500 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га маълум қилди.

Ёрдамчи ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, процессуал тартибда ушланган.

Ҳолат юзасидан шу куни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

    Бошқа янгиликлар