Ўзбекистонлик ўқувчилар каратэ WUKF бўйича Майамида ўтган мусобақада Жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.



Жорий йилнинг 2-7 июль кунлари Америка Қўшма Штатлари Майами шаҳрида Каратэ WUKF бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 34-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Фазлиддин Фахриддинов ҳамда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 6-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шохобиддин Шодмонхонов 2 та олтин медални қўлга киритиб, мутлоқ Жаҳон чемпиони бўлди.






