АсосийJamiyat

6 ойда ЙПХ томонидан қидирувдаги 300 дан ортиқ транспорт ва 10 нафарга яқин шахс ушланиб, қарийб 2 кг гиёҳвандлик воситаси айланмасига чек қўйилди

'6 ойда ЙПХ томонидан қидирувдаги 300 дан ортиқ транспорт ва 10 нафарга яқин шахс ушланиб, қарийб 2 кг гиёҳвандлик воситаси айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар давом эттирилиб келинмоқда.

Хусусан, йилнинг ўтган 6 ойи давомида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан жиноят содир этиб, қидирувда бўлган 9 нафар шахс аниқланиб, ушланган.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирувга берилган 313 та автотранспорт воситаси ушланиб, тегишли тартибда чора кўрилиши таъминланган.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жами 11 та ҳолатда 1 827 гр (опий, гашиш, марихуана ва психотроп моддалар) гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилган.

    Бошқа янгиликлар