1

Қашқадарёда келин эри ва яқинлари томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташланди (видео)

ЖИНОЯТ 13.07.2022, 08:58
Қашқадарёда келин эри ва яқинлари томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташланди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда келин ўз эри ва яқинлари томонидан боғлаб қўйиб ваҳшийларча калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. 
 

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9  июль куни соат тахминан 23:30 ларда Яккабоғ тумани “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Ю.Э., Ю.Б., Ю.Р. ва Ю.Х. келин Қ.М. фуқаро Ю.Х. билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлигидан ғазабланиб, унинг оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан муттасил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб тан жароҳати етказишган. 

Оқибатда Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э., Ю.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1