АсосийJamiyat

Қашқадарёда жорий йилнинг 6 ойи давомида 25 мингга яқин мурожаатчи кадастр ҳужжатига эга бўлди

'Қашқадарёда жорий йилнинг 6 ойи давомида 25 мингга яқин мурожаатчи кадастр ҳужжатига эга бўлди'ning rasmi

2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар филиаллари томонидан 24,8 минг та, шундан  22,5 та  жисмоний шахсларга тегишли ва 2,3 та юридик шахсларга тегишли  бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспорти тайёрлаб берилди.

Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев маълум қилди.

Шунингдек, вилоятда 22,8 мингта Ер участкалари ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда тузилган битимлар  ва 880 та Қурилиши якунланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги далолатномалар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик мақсадлари учун Қашқадарё вилоятида 2 193 та ер участкалари очиқ электрон онлайн ауцион савдоларига қўйилган.

Қишлоқ хўжалик мақсадларида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун онлайн электрон танлов орқали 10,8 минг та ер майдонлари аукцион савдоларига юборилган.

Бунда ҳар бир мурожаат Давлат хизматлари марказлари ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали сайтлари орқали электрон кўринишда қабул қилиниб ижроси таъминланди ва соҳа ходимлари билан фуқаролар ўртасидаги инсон омили аралашувининг қисқариши, одамларнинг ортиқча овворагарчилигининг олди олиниши ҳамда энг асосийси коррупсион иллатларни келтириб чиқарувчи ҳолатларнинг бартараф этилишига эришилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар