АсосийJamiyat

Самарқандда катта тезликда машина бошқарган 17 ёшли йигит синглиси ва унинг дугонаси ҳаётига зомин бўлди

'Самарқандда катта тезликда машина бошқарган 17 ёшли йигит синглиси ва унинг дугонаси ҳаётига зомин бўлди'ning rasmi

Замон.уз сайтининг хабар беришича, 2022 йил 8 июль куни Самарқанд тумани “Чақа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4H-495V маҳаллий автомобил йўлининг 2-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Самарқанд туманида яшовчи 17 ёшли М.Х. Cobalt машинаси билан Қайнама-Захлик йўналишида кетаётиб бошқарувни йўқотган ва машина йўл четига ағдарилиб кетган.

Оқибатда, машинада йўловчи сифатида кетаётган, ҳайдовчининг синглиси Ж.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, яна бир қиз Р.И. шифохонада вафот этган.

Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, ҳали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ёшига етмаган М.Х. маҳалланинг ички кўчасида машинани жуда катта тезликда бошқарган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар