АсосийDunyo

Pfizer раҳбари COVID-19 пандемиясининг янги тўлқини бошланганини эълон қилди

'Pfizer раҳбари COVID-19 пандемиясининг янги тўлқини бошланганини эълон қилди'ning rasmi

Американинг Pfizer фармацевтика компанияси бош директори Альберт Бурла дунёда коронавирус тарқалишининг янги тўлқини аллақачон бошланганини, аммо ҳозирча одамлар шифокорлар қўлидаги дори воситалари туфайли ўзларининг одатий турмуш тарзига бехатар риоя қилишлари мумкинлигини айтди.

Шунингдек, Бурла ҳар бир давлатнинг COVID-19 га қарши эмлаш бўйича ўз тавсиялари борлигини таъкидлади.

«Пандемиянинг янги тўлқини бошланди. Бироқ ҳали ҳамма ҳам вакцинанинг тўртинчи дозасини қабул қилмаган. Ваҳоланки дунёда назорат қилиш қийин бўлган «омикрон» штамми мавжуд. Биздаги (Исроилдаги) маълумотларга кўра, вакцина касалхонага ётқизиш ёки COVID-19дан ўлим эҳтимолини анча камайтиради", деди Бурла.

Шу билан бирга у ҳукуматларга тавсиялар бермаслигини таъкидлади.

«Мен уларга маълумот бераман ва улар ўз аҳолисига тавсиялар беришади. Масалан Исроилда вакцинанинг тўртинчи дозаси бўйича тавсиялар мавжуд ва одамлар бизда мавжуд бўлган ижтимоий масофавий талабларга риоя қилишлари шарт эмас», деди у.

    Бошқа янгиликлар