АсосийDunyo

Қозоғистонда сув ресурслари камайганлиги маълум бўлди

'Қозоғистонда сув ресурслари камайганлиги маълум бўлди'ning rasmi

Қозоғистонда сув ресурслари камайиши кузатилмоқда. Бу ҳақда мамлакат сув ресурслари қўмитаси раиси ўринбосари Досбол Бекмагамбетов маълум қилди, деб ёзади Замон интернет нашри.

Маҳаллий ва трансчегаравий оқимларнинг қисқариши ҳисобига сув ресурслари камайгани кузатилмоқда. Агар 200 йилларда кўп йиллик дарё оқимининг ўртача ҳажми 120 куб километрни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу 102 куб километрга тушган. Буларнинг барчаси иқлим ўзгариши ва антропоген омиллар ҳисобига рўй берган”, – деган Бекмагамбетов.

Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич 2030 йилда 99.4 куб километрга тушиб кетиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар