АсосийJamiyat

Ўзбекистонда иссиқ +47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

'Ўзбекистонда иссиқ +47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа хабар берди. 

Ушбу иссиқ оқимнинг кириб келиши сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:

Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47 даражагача;

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45 даражагача;

Фарғона водийси вилоятларида 41-43 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар