АсосийJamiyat

Андижонда 16 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагич ичига кириб кетди

'Андижонда 16 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагич ичига кириб кетди'ning rasmi

Бугун, 13 июль куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 16 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагич ичига кириб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Шаҳрихон тумани “Ок кўприк” маҳалласида яшовчи, 2006 йилда туғилган фуқаро Н. И. Марҳамат туманидаги умумий овқатланиш шахобчаларидан бирида иш фаолият олиб бораётган вақтида эътиборсизлик сабаб, ўнг қўлини ошхона гўшт қиймалагичи торитиб кетган. 

У Республика шошилинч тез ёрдам бўлимига олиб келинган ва вилоят ФВБнинг тезкор қутқарув отряди ходимлари махсус темир кесувчи асбоб-ускуналар ёрдамида боланинг қўли чиқариб олинган. Жарроҳлар билан ўтказилган ушбу жараён бартараф этилишига салкам бир соат вақт талаб этган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда Н.И.нинг аҳволи ўртача ва у Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар