АсосийJinoyat

Зангиота туманида вояга етмаган қиз зўрлангани бўйича қўшимча маълумот берилди

'Зангиота туманида вояга етмаган қиз зўрлангани бўйича қўшимча маълумот берилди'ning rasmi

Сал аввал, Зангиота туманида вояга етмаган қиз зўрланганлиги ҳақида хабар қилинган эди. 

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати қўшимча маълумот берди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро аризасига асосан 2022 йил 8 июль куни Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан судга оид биология экспертизаси тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар ва журналистлардан бу каби тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш (мавзу)ларни бир томонлама ёритмасликларини сўраб, барчаси қонуний ечим топмагунга қадар эълон қилмасликка чақирамиз", - дейилади хабарда. 

Бошқа янгиликлар