АсосийJamiyat

Тошкентда электросамокатда ариққа тушиб кетган 27 ёшли йигит вафот этди

'Тошкентда электросамокатда ариққа тушиб кетган 27 ёшли йигит вафот этди'ning rasmi

Тошкентда 27 йшли йигит электросамокатда ариққа тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 5 июль куни куни тахминан соат 01:55 ларда, Шайхантоҳур тумани, Қоратош кўчасида 1995 йилда туғилган, фуқаро С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида, электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, 11 июль куни вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа янгиликлар