АсосийDunyo

“Омикрон”нинг BА.4 ва BА.5 версиялари доминант вариантга айланмоқда

'“Омикрон”нинг BА.4 ва BА.5 версиялари доминант вариантга айланмоқда'ning rasmi

“Омикрон” штаммининг BА.4 ва BА.5 субвариантлари АҚШда рўйхатга олинаётган коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 80 фоиздан зиёдини ташкил этяпти.  Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда

Хусусан, BА.5 версияси умумий беморларнинг 65 фоизида аниқланаётган бўлса, BА.4 кичик штаммида бу кўрсаткич 16,3 фоизга тенг. Шундан келиб чиқиб, BА.5 Қўшма Штатларда доминант вариант сифатида тан олинди.  

Шифокорларнинг таъкидлашича, BА.4 ва BА.5 “омикрон”нинг дастлабки вариантларига қараганда юқумлироқ. Шунингдек, улар касалликдан сўнг ҳосил бўладиган иммунитетга осонлик билан “чап бериш” хусусиятига эга.  

Колумбия университети профессори Жеффри Сакс мавжуд вазиятга баҳо берар экан, АҚШда ҳозир COVID-19нинг ўсиш динамикаси кузатилаётгани, ёзги таътил мавсумидан сўнг болалар мактабларга, катталар иш жойлари ҳамда бошқа ёпиқ жойларга қайтиши билан кўрсаткичлар кескин ошиб кетиши мумкинлигини таъкидлади.  

Шунга қарамай, мутахассислар тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланган кишиларда “омикрон”нинг ВА.4 ва ВА.5 субвариантлари енгил ва асоратсиз ўтади, деган хулосада.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар