АсосийJamiyat

Тошкентда ерусти метросининг 6- ва 7-метро бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди

'Тошкентда ерусти метросининг 6- ва 7-метро бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобил йўли кўчасидан ўтувчи йўл ўтказгич иншоотининг икки тарафидан ТҲАЙга кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичларини қуриш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 6- ва 7-метро бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шу муносабат билан, йўловчиларнинг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан "Роҳат 5-метро бекати - Қўйлиқ 7-метро бекати" метро бекатлари оралиғида вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилди.

Мазкур ташкил этилган вақтинчалик автобус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони "ИСУЗУ" русумли автобуслар асосида ҳафтанинг барча кунларига 2 та, йўналишнинг иш тартиби соат 7:00 дан 20:00 га қадар этиб белгиланди.

 

    Бошқа янгиликлар