Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид 1038 та ҳолатда 1361,8 гектар ер майдонида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Жасур Усмонов хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари томонидан ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга 1038 та ёзма кўрсатмалар юборилган.
Вилоятда ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 525 таси 1197,0 гектари (50,6%) жойнинг ўзида бартараф этилди.
Шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик юзасидан 1 116 та ҳолатда 10884,6 гектар ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 1 657 нафар шахсларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан жами 16 млрд. 51 млн. 700 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилиб, шундан 1 млрд. 95 млн. 800 минг сўм ундирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича судларга ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 409 та (119,2 гектар) даъво аризалари киритилиб, шундан 105 таси қаноатлантирилган. 280 та даъво аризалари ҳозирги кунда кўриб чиқиш жараёнида.
Туманлар кесимида таҳлил қилинганда энг кўп ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатлари Яккабоғ туманида 139 та ҳолатда 16,2 гектар, Косон туманида 101 та ҳолатда 1123,7 гектар, Қамаши туманида 100 та ҳолатда 23,9 гектар ва Қарши туманида 93 та ҳолатда 19,1 гектарни ташкил қилади.