АсосийJamiyat

Пастдарғом тумани ИИБда иккинчи чорак якуни сарҳисоб қилинди

'Пастдарғом тумани ИИБда иккинчи чорак якуни сарҳисоб қилинди'ning rasmi

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Музаффар Раҳматуллаев томонидан жорий йилнинг иккинчи чораги давомида Пастдарғом тумани ИИБда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Бошқарма бошлиғининг ўринбосари туманда олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар профилактикасини лозим даражада олиб бормаган қатор раҳбар ва ходимларнинг фаолиятини танқидий баҳолади. Туманда оғир ҳамда ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилиши камайган бўлса ҳам фирибгарлик жинояти кўпайганлиги таҳлиллар ва аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатилди.

Шунингдек, ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, ҳудудида жиноятлар содир этилишига йўл қўймаган профилактика инспекторларига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Йиғилиш сўнгида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Йиғилишдан сўнг қизил тоифадаги ҳудудлар қаторида бўлган туманнинг «Чандиробод» МФЙ га борилиб, маҳалла фаоллари иштирокида жиноятлар муҳокама қилиниб, ҳудуд профилактика инспекторига яқиндан кўмак бериш бўйича чоралар белгиланди.

    Бошқа янгиликлар