Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47° гача;
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45° гача;
Фарғона водийси вилоятларида 41-43° гача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрайди. Шунингдек, кучли шамол вақтида автомобилларни дарахтлар остида қолдирмасликни тавсия этади, - дейилади хабарда.