Самарқанд вилоят ИИБнинг хабарига кўра, бугун соат 8:20 ларда Иштихон туманида яшовчи 1991 йилда туғилган С.У. Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозори ёнидаги кўприкдан ўзини пастга ташламоқчи бўлганида шу ердан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан тўхтатиб қолинган.
Дастлабки текширувлар унинг ушбу ҳолатни содир этишига оиласидаги носоғлом муҳит сабаб бўлганлигини кўрсатмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.