АсосийJinoyat

Бектемирда ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Бектемирда ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Гулистон давлат университети талабаси У.О. танишлари ёрдамида фуқаро Ғ.нинг укаси У.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар